Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда март ойида инфляция 1,5 фоизни ташкил этди
2.04.2022 11:01,  
309

2022 йил март ойида истеъмол бозорида товар ва хизматлар ўртача 1,5 фоизга қимматлашган, деб хабар бермоқда Давлат статистика қўмитаси.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил март ойида товар ва хизматлар ойига ўртача 0,8 фоизга, 2020 йилнинг шу даврида эса 1,3 фоизга қимматлашган.

Нархлар ва тарифлар ўсиши бўйича март ойида ҳам, бундан бир ой аввал ҳам, ойига ўртача 2,5 фоизга қимматлашган озиқ-овқат маҳсулотлари етакчига айланган. Шу даврда ноозиқ-овқат маҳсулотлари 1,1 фоизга, пуллик хизматлар 0,4 фоизга ошган.

Асосий озиқ-овқат маҳсулотларидан (мева ва сабзавотлардан ташқари) шакар (12,8%) ой давомида нарх ўсиши бўйича сезиларли фарқ билан етакчилик қилмоқда. Ўз навбатида ун (2%), сут (2,5%), пахта ёғи (2,1%), кунгабоқар ёғи (3,1%) қимматлаган.

Шу билан бирга,  барча ҳудудларда байрам ярмаркаларининг ташкил этилиши ҳаридорларни гўшт, тухум, ўсимлик ёғи каби маҳсулотлари билан барқарор таъминлаш имконини берди. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан