Ўзбекистонда масофадан бошқариладиган йирик калибрли пулемёт ишлаб чиқарилди

Ўзбекистонда масофадан бошқариладиган йирик калибрли пулемёт ишлаб чиқарилди

Мудофаа саноати давлат қўмитаси тасарруфидаги корхоналардан бирида масофадан бошқариладиган жанговар модул ишлаб чиқариш бўйича лойиҳа амалга оширилмоқда. Бу ҳақда Мудофаа саноати давлат қўмитаси хабар берди.

Хусусан, соҳа мутахассислари томонидан маҳсулотнинг барча конструкторлик-техник ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, улар асосида йирик калибрли пулемёт ҳамда замонавий электрон-оптик кузатув ва нишонга олиш мосламалари билан жиҳозланган жанговар модулнинг тажриба намунаси ишлаб чиқилди ва шу кунларда завод синовларидан ўтказилмоқда.

Мазкур пулемётни зирҳли ҳарбий техникаларга ҳам ўрнатса бўлади.