«Судьялар ҳам жиддий хато қилмоқда». Қашқадарёда 3 нафар судья ва 1 нафар суд раиси жазога тортилди

«Судьялар ҳам жиддий хато қилмоқда». Қашқадарёда 3 нафар судья ва 1 нафар суд раиси жазога тортилди

Ўзбекистонда бир қатор қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган судьялар жазоланди. Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши хабар қилди.

Қайд этилишича, фаолиятида масъулиятсизликка йўл қўйганлари учун:

Қашқадарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Косон туманлараро судининг судьяси Э.Эшонбобоев;

Қашқадарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Яккабоғ туманлараро судининг судьяси Л.Абдуллаев;

Қашқадарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чироқчи туман судининг раиси Р.Заиров;

Қашқадарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судининг судьяси Л.Махаммадиева;

Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Ангрен шаҳар судининг раиси Т.Ҳайдаров интизомий жазога тортилди.