Ўзбекистонда назорат қилувчи органларнинг 33та назорат функцияси бекор қилинади

Ўзбекистонда назорат қилувчи органларнинг 33та назорат функцияси бекор қилинади

Президентнинг “Тадбиркорлик соҳасида давлат назоратининг сифати ва кўламини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони лойиҳаси эълон қилинди.

Адлия вазирлиги, Президент ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Бош прокуратура, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва Савдо-саноат палатасининг 2021 йил 1 мартдан бошлаб назорат қилувчи органларнинг назорат функцияларини мақбуллаштириш бўйича қуйидаги таклифларига розилик берилиши мумкин:

назорат қилувчи органларнинг айрим назорат функцияларини бекор қилиш;

назорат қилувчи органларнинг айрим назорат функцияларини тегишли соҳадаги ваколатли давлат органларига ўтказиш;

маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг айрим назорат функцияларини бекор қилиш.

2021 йил 1 мартдан бошлаб назорат қилувчи органларнинг бекор қилинадиган айрим назорат функциялари