Ўзбекистонда неча киши карантинга олингани маълум бўлди

Ўзбекистонда неча киши карантинга олингани маълум бўлди

Ўзбекистон Руспубликаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 25 апрель, 16:30 гача ҳолат бўича маълумот беришича, шу кунгача карантин кузатувида бўлган фуқароларнинг умумий сони 284 845 нафарга етди. Уларнинг 234 550 нафари уй карантинида, 50 295 нафари стационар карантинда бўлган.

Айни пайтда карантин кузатувида бўлган фуқароларнинг умумий сони 84 936 нафардир. Улардан 66 415 нафари уй карантинида, 18 521 нафари юртимиздаги жами 219 та муассасада стационар карантинда сақланмоқда.