Ўзбекистонда очилмаган жиноятларни тадқиқ этиш билан шуғулланувчи институт ташкил этилди

Ўзбекистонда очилмаган жиноятларни тадқиқ этиш билан шуғулланувчи институт ташкил этилди

Ҳукумат қарори билан Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика Суд-экспертиза марказининг Суд-экспертлик илмий-тадқиқот институти фаолияти ташкил этилди. Бу ҳақда Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Маълум қилинишича, институт суд-экспертиза соҳасида илмий-тадқиқот ишларини олиб боради ва экспертиза муассасаларига кўмак беради. Шунингдек, институт томонидан очилмаган жиноятларни тадқиқ этиш мақсадида статистик маълумотлар йиғилади.

Давлат ва нодавлат экспертиза ташкилотларининг услубиётларининг илмий жиҳатдан асосланганини кўриб чиқиш ва хулоса бериш институт томонидан амалга оширилади.

Институт директори Адлия вазири томонидан тайинланади ва озод қилинади.