Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда одамни юзидан таниб олувчи камерали сунъий интеллект тизими ишга туширилади
1.03.2022 16:01,  
53

Сенат раиси Танзила Норбоева ички ишлар органлари ходимларига юзни таниб олиш ва бармоқ изини аниқлаш дастурига эга планшетлар берилаётганини қўллаб-қувватлади. «Ушбу тизим жиноятчи, қочоқ, бедарак йўқолган шахсларни топишда қўл келиши бутун дунёда исботини топган», деди у.

Тизим маълумотлар базаси қуйидагилардан ташкил топади:

➖видеокузатув камералари тасвирлари;

➖ижтимоий тармоқлардаги фото-видеолавҳалар;

➖бодикамералардаги видеотасвирлар;

➖мобил телефонлардаги фото-видеотасвирлар.

Биометрик маълумотларга асосланган юзни аниқлаш ва назорат қилиш комплекс тизими ўз ичига 7та дастурни қамраб олади:

➖шахс юзини таниб олиш.

➖карантин қоидаларини назорат қилиш;

➖оммавий тартибсизликлар ташкилотчилари;

➖ҳуқуқбузарликларни аниқлаш дастури;

➖сохта юз тасвирини аниқлаш;

➖профайлинг таҳлил;

➖ижтимоий муҳандислик ёрдамида шахснинг психологик портретини шакллантириш.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан