Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда олийгоҳлар сони яна биттага ортди
23.05.2022 17:17,  
39

Ҳукумат қарори билан «Tashkent Pharma Park» инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерида Фармацевтика техник университети ташкил этилди.

Университет Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (Агентлик) муассислигида ташкил этилган давлат олий таълим муассасаси ҳисобланиб, унинг фаолияти Агентлик томонидан мувофиқлаштирилади.

Университетда таълим жараёни Агентлик гранти ва тўлов-контракт асосида 2022/2023 ўқув йилидан бошланади.

Буюк Британиянинг Де Монтфорт (De Montfort University) ва Сандерленд (University of Sunderland) ҳамкор университетлари билан келишган ҳолда:

➖ бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларига қабул қилиш шартлари, таълим олиш шакли ва таълим тили аниқланади;

➖ ўқув дастурлари давлат таълим стандартлари талабларига мувофиқлаштирилади;

➖ тўлов-контракт қиймати ва уни тўлаш муддатлари белгиланади.

Шунингдек, Университет битирувчиларига Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган ҳамкор университетларнинг белгиланган намунадаги дипломи берилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан