Ўзбекистонда олийгоҳларга кириш тест синовлари қачон бошланиши маълум бўлди

Ўзбекистонда олийгоҳларга кириш тест синовлари қачон бошланиши маълум бўлди

Ўзбекистонда 5 августдан олий таълим муассасаларига кириш тест синовлари бошланади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Давлат комиссиясининг 26 июлдаги 2-сон қарорига кўра, пандемия шароитидаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, 2021/2022 ўқув йили қабулида олий таълим муассасаларига кириш тест синовлари 5 августдан (қоида тариқасида, кунига икки сменада: 1-смена 07:00 дан, 2-смена 19:00 дан) бошланиши ҳамда тест синовлари очиқ стадион ва хиёбонларда ўтказилиши белгиланган.