Ўзбекистонда ўтган бир сутка ичида 501 кишида коронавирус, 416 кишида пневмония тасдиқланди. Тўрт бемор вафот этди

Ўзбекистонда ўтган бир сутка ичида 501 кишида коронавирус, 416 кишида пневмония тасдиқланди. Тўрт бемор вафот этди

Ўзбекистонда 16 июль куни 501 кишида коронавирус аниқланиб, мамлакатда COVID-19 расман қайд этилганлар сони 118 881 нафарга етди, деб хабар бермоқда  Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Янги касалланиш ҳолатларининг

33 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
22 нафари Андижон вилоятида,
12 нафари Бухоро вилоятида,
57 нафари Жиззах вилоятида,
17 нафари Қашқадарё вилоятида,
15 нафари Навоий вилоятида,
18 нафари Наманган вилоятида,
38 нафари Самарқанд вилоятида,
27 нафари Сирдарё вилоятида,
35 нафари Сурхондарё вилоятида,
44 нафари Фарғона вилоятида,
17 нафари Хоразм вилоятида,
51 нафари Тошкент вилоятида,
115 нафари Тошкент шаҳрида
коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабаб намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган. Бундан ташқари, кеча кун давомида 416 нафар кишида пневмония тасдиқланди.

Вазирликнинг қайд этишича, сўнгги суткада жами 564 киши — Қорақалпоғистонда 114 нафар, Бухорода 43 нафар, Жиззахда 101 нафар, Қашқадарёда 15 нафар, Наманганда 20 нафар, Самарқандда 55 нафар, Сирдарёда 31 нафар, Фарғонада 53 нафар, Тошкент вилоятида 42 нафар, Тошкент шаҳрида 89 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар сони 113 825 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 793 нафарни ташкил қилмоқда.