Ўзбекистонда ўтган бир сутка ичида яна 78 мингдан ортиқ киши коронавирусга қарши эмланди

Ўзбекистонда ўтган бир сутка ичида яна 78 мингдан ортиқ киши коронавирусга қарши эмланди

Ўзбекистонда 2 июль куни мамлакат ҳудудлари бўйлаб 134 294 доза COVID-19’га қарши вакцина қўлланилди, деб хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати. Улардан 78 216 дозаси биринчи босқичда, 27 268 дозаси иккинчи босқичда ҳамда 28 810 дозаси учинчи босқичда қўлланилган.

Ҳозирги кунгача Ўзбекистонда коронавирусга қарши жами 3 969 674 доза вакцинадан фойдаланилган, уларнинг 1 279 365 дозаси иккинчи ва 355 807 дозаси учинчи босқичда қўлланилган. Шунга кўра, мамлакатда жами эмланганлар сони 2 334 502 кишини ташкил этмоқда.

2 июль кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни

  • Наманган вилояти (17 523 доза),
  • Фарғона вилояти (15 607 доза),
  • Андижон вилояти (15 345 доза),
  • Самарқанд вилояти (13 949 доза) банд қилди.

Жами эмлашлар бўйича юқори ўринларни

  • Наманган вилоятида 476 353 доза,
  • Фарғона вилоятида 459 259 доза,
  • Андижон вилоятида 439 229 дозани ташкил қилмоқда.