Ўзбекистонда ўтиши керак бўлган Осиё чемпионати бекор қилиниши мумкин

Ўзбекистонда ўтиши керак бўлган Осиё чемпионати бекор қилиниши мумкин

Реутерс ахборот агентлиги тарқатган хабарга қараганда, 2021 йилнинг 20 майидан 12 июнига қадар Индонезияда ўтказилиш керак бўлган У-20 жаҳон чемпионати 2023 йилга қолдирилди. Бундан ташқари, Перу мезбонлигида ўтиши керак бўлган У-17 жаҳон чемпионати ҳам 2023 йилда ўтказиладиган бўлди.

Биз учун аҳамиятлиси, Ўзбекистон жорий йилнинг 14-31 октябр кунлари У-19 футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатига мезбонлик қилиши керак эди. Аммо пандемия сабаб мусобақа 2021 йил бошига кўчирилди. Ушбу мусобақада ярим финалга етиб борган 4 та терма жамоа 2021 йилда Индонезияда ўтказиладиган жаҳон чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритар эди. Аммо ФИФА Индонезиядаги жаҳон чемпионатини 2023 йилга қолдирди. Демак, ўз-ўзидан маълум бўладики, катта эҳтимол билан Ўзбекистондаги У-19 Осиё чемпионати ҳам ўтказилмайди.

Тез орада ОФК бу борада расмий маълумот бериши кутилмоқда.