Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда пенсия ва нафақа олувчилар сони 4 миллиондан ошди
28.02.2022 17:49,  
104

Бу ҳақда АОКАда Пенсия жамғармаси мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди. 

Бугунги кунда Пенсия жамғармаси томонидан ҳар ойда 4 млн. нафардан ортиқ пенсия ва нафақа олувчилар ҳамда 1,5 млн. нафардан ортиқ кам таъминланган оилаларга ёки 6,4 млн. нафар фуқарога болалар нафақаси ва моддий ёрдам таъминоти амалга оширилмоқда. Яъни, Жамғарма томонидан республика аҳолисининг 29 фоизига ҳар ойда хизмат кўрсатиб келинмоқда.

2022 йил 1 мартдан бошлаб ишламайдиган ва пенсия олмайдиган Афғонистондаги урушда ўз байналмилал бурчларини бажарганларга уй-жой коммунал тўловлари учун компенсация тўловини жорий этилади. Шунингдек, 100 ёшга тўлган ва ундан ошган ижтимоий нафақа олувчи шахслар учун ҳар ойда – пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг 100 фоизи миқдорида қўшимча тўлов тўланади

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан