Ўзбекистонда пенсия ва нафақа тўлаш муддати кечиктирилади

Ўзбекистонда пенсия ва нафақа тўлаш муддати кечиктирилади

Ўзбекистонда пенсия ва нафақа тўлаш дам олиш кунларини ҳисобга олиб, бир неча кунга кечиктиралади. Бу ҳақда Пенсия жамғармаси матбуот хизмати хабар бермоқда.  

Маълум бўлишича, Президентнинг тегишли Фармонига асосан 2021 йилнинг 31 декабрь ва 2022 йилнинг 1-4 январь кунлари республикамизда барча соҳа вакиллари учун дам олиш куни деб эълон қилинди.

Шу муносабат билан халқимиз ўртасида тушунмовчиликлар юзага келишини олдини олиш ҳамда пенсия ва нафақа олувчиларнинг оворагарчиликларига йўл қўймаслик мақсадида нафақа ва пенсия тўлаш бир муддатга кечиктирилади. 

Январь ойи учун пенсия ва нафақалар нақд пул шаклида тарқатилиши ҳамда банк карталарига юкланиши 5-6 январь санасидан бошлаб белгиланган муддатларгача тўланиши таъминланади.