Ўзбекистонда порох ишлаб чиқариш режалаштириляпти

Ўзбекистонда порох ишлаб чиқариш режалаштириляпти

Қозон давлат порох фабрикаси ва Ўзбекистон мудофаа саноати давлат қўмитаси Ўзбекистонда дицензия асосида пироксилин порохларини ишлаб чиқариш лойиҳасини муҳокама қилдилар.

“Томонлар 2021 йилда пироксилин ёқилғисини етказиб бериш шартлари, номенклатураси ва нархини келишиб олдилар, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида лицензияли пироксилин ёқилғисини ишлаб чиқариш лойиҳасини тайёрлаш учун ҳар икки томон тақдим этиладиган техник ҳужжатлар ҳажмини аниқладилар”, дейилган Татаристон Саноат ва савдо вазирлиги хабарида.

Шунингдек, пироксилин порохларини тайёрлашнинг схемалари ҳамда Ўзбекистонда тўғридан-тўғри хомашё (пахта целлюлозаси) етказиш имкониятларини ҳам муҳокама қилинган.

Қозон давлат порох фабрикаси директори Александр Лившиц Ўзбекистон порох ишлаб чиқариш учун асосий хомашё етказиб берувчи ҳисобланишини таъкидлаган.

Қозон порох заводи Россиядаги энг ёши катта фабрика ҳисобланади. У ерда барча турдаги пироксилин порохлари ишлаб чиқарилади.