Ўзбекистонда қанча мактаб ўқитувчиси вакцина олди?

Ўзбекистонда қанча мактаб ўқитувчиси вакцина олди?

Юртимизда 7 ой аввал бошланган коронавирусга қарши эмлаш жараёнлари давомида мактаб ўқитувчиларини эмлаш учун 1 199 635 доза вакцина қўлланилди.

Уларнинг: 514 316 дозаси биринчи,

398 503 дозаси иккинчи,

286 816 дозаси учинчи босқичда қўлланилган вакциналардир.

74,6 фоиз мактаб ўқитувчиси вирусга қарши турли босқичларда эмланиб бўлди. Умумтаълим соҳаси вакиллари орасида тўлиқ эмланган фуқаролар салмоғи 45,4 фоизга етди.