“Ўзбекистонда қарийб 340 нафар мактаб ўқувчилари аравакашлик қилган” — ХТВ

“Ўзбекистонда қарийб 340 нафар мактаб ўқувчилари аравакашлик қилган” — ХТВ

Халқ таълими, Ички ишлар ҳамда Маҳалла вазирликлари, шунингдек, Ёшлар ишлари агентликлари томонидан ҳамкорликда мактаб ўқувчилари ўртасида “Давомат” тадбирлари ўтказилди. Бу ҳақда ХТВ Матбуот хизмати маълум қилди.

Ўтказилган рейдлар давомида дарсларни сабабсиз қолдирган 2 минг 832 нафар ўқувчи аниқланди.

Шулардан, дарс вақтида:

— 439 нафари интернет-кафеда; 
— 68 нафари тунги интернет клубда; 
— 338 нафари бозорларда савдо-сотиқ ва аравакашлик; 
— 39 нафари дайдилик; 
— 15 нафари эса жамоат транспортида чиптачилик фаолияти билан шуғулланиб юрганлиги аниқланиб, таълимга жалб этилди.