Ўзбекистонда қатор вазир ва қўмита раислари ўринбосарлари ишдан олинди

Ўзбекистонда қатор вазир ва қўмита раислари ўринбосарлари ишдан олинди

Ўзбекистон вазирликларида ва Давлат қўмиталарида ўзгаришлар бўлди, дея ёзмоқда "Нигоҳ" канали. Унга кўра:

* Камола Акилова маданият вазирининг ўринбосари – Маданий мерос департаменти бошилғи лавозимидан; 

* Козим Туляганов қурилиш вазирининг ўринбосари – Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси бошлиғи лавозимидан; 

* Акмал Мирзаев транспорт вазирининг ўрибосари лавозимидан озод этилди.

Шунингдек: 

* Шамсиддин Алимов Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимидан;

* Нуритдин Муратов ва Нодир Мухитдинов Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раисининг ўринбосарлари лавозимидан; 

* Дилшод Холмуродов Давлат статистика қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимидан; 

* Махмуджон Зиядуллаев Давлат статистика қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимидан; 

* Олим Хакимов Ўрмон ҳўжалиги давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимидан; 

* Абдушукур Хамзаев Ўрмон ҳўжалиги давлат қўмитаси раисининг ўринбосари – Ўрмон хўжалиги илмий изланиш институти директори лавозимидан озод этилди.

Шарҳлар