Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп?

Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп?

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йил 1 ноябрь ҳолатига республикамизда рўйхатдан ўтган хорижий капитал иштирокидаги корхона ва ташкилотлар сони 13,8 мингтани ташкил этиб, улардан 13,3 мингтаси фаолият юритмоқда.

Фаолият кўрсатаётган хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1 808 тага ошган.

Хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналар сони энг юқори бўлган давлатлар:
Россия – 2 335 та
Хитой – 1 942 та 
Туркия – 1 830 та
Қозоғистон – 1 056 та
Корея – 928 та