Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда қийноққа солишдан жабрланганларга товон пули тўлаш тизими жорий қилинади
29.12.2021 21:06,  
123

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида «Фуқаролик кодексига қийноққа солишдан жабрланганларга етказилган зарарни қоплаш тартибини такомиллаштиришга қаратилган қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

Қонун лойиҳаси Фуқаролик кодексига қўшимчалар киритишни назарда тутади. У билан кодекснинг терговга қадар текширувни амалга оширувчи органлар, суриштирув, дастлабки тергов, прокуратура органлари ва суднинг қонунга хилоф ҳаракатлари туфайли етказилган зарар учун жавобгарликни белгиловчи 991-моддасига қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш натижасида етказилган зарар учун жавобгарлик киритилмоқда.

Шунингдек, Фуқаролик кодексининг 1021-моддаси иккинчи қисмига, яъни маънавий зарар уни етказувчининг айбидан қатъи назар қопланиши лозим бўлган ҳолатларга қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш жинояти натижасида етказилган зарарни ҳам киритиш таклиф этилмоқда.

Мажлисда таъкидланишича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши қийноққа солиш оқибатида зарар кўрган жабрланувчиларнинг ҳуқуқларини янада ҳимоя қилиш ва тиклашга, уларга етказилган моддий, маънавий ва бошқа зарарларнинг қопланишига сабаб бўлади.

Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан берилган таклифлар инобатга олинган ҳолда қабул қилинди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан