Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда раҳбар бўлиб ишлаб, давлат тилини билмаслик – бу шармандалик"- Абдуғаффор Қирғизбоев
8.01.2021 17:33,  
264

    Давлат тилини ривожлантириш департаменти мудири Абдуғаффор Қирғизбоев давлат тилини билмайдиган ва унда гапирмайдиган раҳбарлар ҳақида фикр билдирди, деб хабар бермоқда Kun.uz . «Бу – шармандалик, бу – уят. Майли, вазирлик ёки ташкилот раҳбари Америкада ўқиб келгандир, Германия, Англияда ўқиб келгандир. Унинг чет тилларини билиши жуда яхши, лекин Ўзбекистонда раҳбар лавозимида ишлаб, давлат тилини, она тилини билмаслик – бу шармандалик.
   Айрим раҳбарлар, масъуллар ҳаттоки чет элга борганда ўзбек тилида эмас, бошқа давлат тилида гапиряпти. Бу  – уят», – деган у 8 январ куни «Давлат тилида иш юритиш» амалий қўлланмасининг лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосидаги қайта ишланган нашри тақдимотида.  Қирғизбоевга кўра, президент Шавкат Мирзиёев БМТ сессиясида ўзбекча нутқ сўзлаб, ҳаммага намуна бўлиб берган. Ҳозирги раҳбарлар эса мана шу ишдан хулоса қилиши керак.
   «Қайси вазирлик ва ташкилотларда раҳбар ёки раҳбар ўринбосари давлат тилида иш юритмас, йиғинларда давлат тилида гапирмас экан, ўша жойдаги давлат тили масалалари бўйича раҳбар ўринбосари ҳам ишламаяпти, унинг ҳам бунда айби бор», – деган у. Департамент мудири ҳозирда шу масала юзасидан Вазирлар Маҳкамасига қарор лойиҳаси киритилганини ҳам маълум қилган. Лойиҳага кўра, ҳар қандай кадр раҳбарликка ишга қўйилишидан аввал, давлат тилини билиш даражаси бўйича имтиҳондан ўтади. Қарор эса 1 апрелдан кучга кириши режалаштириляпти.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан