Ўзбекистонда Сардоба фожиасига бағишланган фильм суратга олинмоқда

Ўзбекистонда Сардоба фожиасига бағишланган фильм суратга олинмоқда

Кинематография агентлиги бюртмасига биноан Ўзбекистонда Сардоба фожиасига бағишланган фильм суратга олинмоқда. Бу ҳақда Кинематография агентлиги ахборот хизмати хабар берди

Фото: Кинематография агентлиги ахборот хизмати

Маълум бўлишича, «Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси» ДУК томонидан «Сардоба сабоғи» ҳужжатли фильм суратга олинмоқда. Мазкур фильм 2020 йилнинг 1 май куни Сирдарё вилояти ҳудудидаги Сардоба сув омборида юзага келган ҳодисани акс эттирган.

Таъкидланишича, фильмнинг суратга олиш ишлари Сирдарё вилоятининг Сардоба, Мирзаобод ва Оқолтин туманларида бўлиб ўтмоқда. Фильмда эвакуация қилинган аҳоли вакиллари, улар жойлашган ҳудудлар, аҳолини эвакуация қилиш жараёнида иштирок этган ҳарбий хизматчилар, қутқарувчилар ҳамда талафотда жабр кўрганларга ёрдам берган юртдошлар ҳақида ҳикоя қилинади. 

Фото: Кинематография агентлиги ахборот хизмати

«Фильмдан кўзланган мақсад юртдошларимиз бошига тушган шундай синовли кунларни сабр ва бардош, кучли ирода, бирдамлик, ҳамжиҳатлик билан енгиб ўтишга қаратилган. Ва, албатта, юз берган фожиа ҳаммамиз учун сабоқ бўлиши фильмнинг бош ғояси ҳисобланади. «Сардоба сабоғи» Кинематография агентлигидаги илк режиссёрлик ишим бўлгани учун фильм томошабинларга манзур бўлишини кўзлаб ҳаракат қиляпмиз. Бу жараёнларда устозлар ва тажрибали ҳамкасбларимиз ўзларининг маслаҳатларини бериб келишяпти», — дейди режиссёр Абдусамад Саломов.

Фото: Кинематография агентлиги ахборот хизмати