Ўзбекистонда сайлов натижалари эълон қилинмасдан аввал Путин Мирзиёевни ғалаба билан табриклади — ОАВ

Ўзбекистонда сайлов натижалари эълон қилинмасдан аввал Путин Мирзиёевни ғалаба билан табриклади — ОАВ

Телефон орқали мулоқот чоғида Владимир Путин Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни Президент сайловидаги ишончли ғалабаси билан қизғин табриклади, дея ёзмоқда "kremlin.ru" нашрига асосланиб хабар бермоқда " Darakchi.uz". 

Улар Россия-Ўзбекистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларининг бутун мажмуасини ҳар томонлама ривожлантиришга ўзаро мойиллигини тасдиқладилар.

Россия президенти Шавкат Мирзиёевга ҳам табрик телеграммаси йўллади, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, сал аввал айрим хорижий ОАВларда сайлов натижалари эълон қилингани ҳақидаги хабарлар МСК томонидан рад этилган эди.