Ўзбекистонда сентябрь ойида неча киши коронавирусдан вафот этгани маълум бўлди

Ўзбекистонда сентябрь ойида неча киши коронавирусдан вафот этгани маълум бўлди

Ўзбекистонда сентябрь ойида 154 кишида коронавирус аниқланиб, 58 нафар бемор вафот этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 174 879 (+471) нафарни ташкил этган. Шунингдек, қуйида касалланиш ҳолатлари вилоятлар кесимида очиқланган:

  • 19 нафари Қорақалпоғистонда;
  • 15 нафари Андижон вилоятида;
  • 10 нафари Бухоро вилоятида;
  • 9 нафари Жиззах вилоятида;
  • 6 нафари Қашқадарё вилоятида;
  • 5 нафари Навоий вилоятида;
  • 15 нафари Наманган вилоятида;
  • 44 нафари Самарқанд вилоятида;
  • 12 нафари Сирдарё вилоятида;
  • 3 нафари Сурхондарё вилоятида;
  • 28 нафари Фарғона вилоятида;
  • 11 нафари Хоразм вилоятида;
  • 102 нафари Тошкент вилоятида;
  • 192 нафари Тошкент шаҳрида.

Қайд этилишича, Тошкент шаҳрида 222 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 169 866 (+495) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизга етган. Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этган.