Ўзбекистонда сўнгги суткадаги эмлаш жараёнида коронавирусга қарши 130 мингга яқин вакцина қўлланилди

Ўзбекистонда сўнгги суткадаги эмлаш жараёнида коронавирусга қарши 130 мингга яқин вакцина қўлланилди

Ўзбекистонда 28 июнь куни мамлакат ҳудудлари бўйлаб 128 521 доза COVID-19’га қарши вакцина қўлланилди, деб хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати. Улардан 65 652 дозаси биринчи босқичда, 29 293 дозаси иккинчи босқичда ҳамда 33 576 дозаси учинчи босқичда қўлланилган.

Ҳозирги кунгача Ўзбекистонда коронавирусга қарши жами 3 409 257 доза вакцинадан фойдаланилган, уларнинг 1 174 587 дозаси иккинчи ва 236 043 дозаси учинчи босқичда қўлланилган. Шунга кўра, мамлакатда жами эмланганлар сони 1 998 627 кишини ташкил этмоқда.

28 июнь кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни

Фарғона вилояти (19 634 доза),
Наманган вилояти (15 757 доза),
Андижон вилояти (13 384 доза),
Қашқадарё вилояти (124 14 доза),
Тошкент шаҳри (10 377 доза) банд қилди.
Жами эмлашлар бўйича юқори ўринларни

Наманган вилоятида 411 078 доза,
Фарғона вилоятида 394 550 доза,
Андижон вилоятида 379 480 доза,
Самарқанд вилоятида 313 618 дозани ташкил қилмоқда.

Маълумот учун, Ўзбекистоннинг вакцина захираси 5,4 миллион дозага етган. Мамлакатда июнь ойи охиригача 4 миллион кишини коронавирусга қарши эмлаш режалаштирилган. Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмланувчилар гуруҳи яна кенгайди. Энди 50 ёш ва ундан катталар бепул вакцина олиши мумкин. Тошкентда 28 июндан 18 ёшдан катта бўлган барча қатлам коронавирус инфекциясига қарши давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ихтиёрий тарзда оммавий эмланади.