Ўзбекистонда сотуви тўхтатилган "Equinox" автомобиллари Қозоғистонда сотувга чиқарилди

Ўзбекистонда сотуви тўхтатилган

Қозоғистонда Костанай шаҳридаги «СарыаркаАвтоПром»да ишлаб чиқарилган "Chevrolet Equinox" автомобиллари сотувга чиқарилди, дея хабар бермоқда Spot.uz.

Қозоғистонда ушбу турдаги автомобиллар уч хил рангда: оқ, кулранг ва қора рангларда, 13 490 000 тенге (331 млн сўм атрофида) нархида сотилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда Equinox бир йилдан ортиқроқ вақт давомида сотувда бўлди ва кейинчалик (2021 йил февралида) сотувдан олиб ташланди.