Ўзбекистонда спиртли ичимликлар нархи кўтарилди

Ўзбекистонда спиртли ичимликлар нархи кўтарилди

Ўзбекистонда алкоголь маҳсулотларининг янги энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлари белгиланди.

Ҳужжат Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарори билан тасдиқланди.
1 литр маҳсулотнинг янги минимал нархлари (улгуржи-сотиш ва чакана нархлари):
вино, 1 литр тайёр маҳсулот учун чакана нарх — 12 000/14 200 сўм (олдин 11 200 / 13 200 сўм эди);
коньяк, 1 литр тайёр маҳсулот учун чакана нарх — 48 200/57 800 сўм (олдин 41 000 ва 49 400 сўм эди); ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулотлар 1 литр тайёр маҳсулот учун чакана нарх — 30 200/36 200 сўм (олдин 28 600 / 34 400 сўм эди).

Илгарироқ Ўзбекистонда 21 ёшга тўлмаганларга алкоголь ва тамаки маҳсулотларини сотиш тақиқланиши ҳақида хабар берилган. Депутатлар қонун лойиҳасини маъқуллашди.
Янги қонун билан алкоголь ва тамаки маҳсулотларини сотишнинг ёш чегарасини 20 ёшдан 21 ёшгача кўтариш режалаштирилмоқда.