Ўзбекистонда ТВ орқали узатиладиган дастур бошловчилари эркакка ҳақорат учун хотинини уришни тавсия қилди

Ўзбекистонда ТВ орқали узатиладиган дастур бошловчилари эркакка ҳақорат учун хотинини уришни тавсия қилди
“Зўр ТВ” телеканалида Ёр-ёр дастурининг навбатдаги сони эфирга узатилди. Ушбу дастур Россиянинг “Давай поженимся” дастурининг ўзбекча варианти саналади.

Унинг янги сонида эркак собиқ хотини ҳақорат қилганини айтган. Эркакнинг сўзларига кўра, хотини уни етим деб ҳақорат қилган. Шу сабабга кўра улар ажрашиб кетган.

Дастур бошловчилари эркакнинг ушбу гапларини эшитгач, “бунақа гаплар учун айлантириб солиш керак эди” дея таклиф беришган. Фуқаро бир марта шундай қилганини, лекин хотини бу учун ҳуқуқ тартибот органларига мурожаат қилганини айтган. Таъкидлаш жоиз, дастур қаҳрамони хотинининг уйида яшаган. Унинг ўз уйи бўлмаган.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари бошловчиларни ушбу гаплари учун танқид қилган. Кўплаб фойдаланувчилар ТВ орқали зўравонликни тарғиб қилмаслик кераклигини ёзган.