Бугун, 2 июл куни эрталабдан ўзбекистонликлар Twitter ва TikTok платформаларига киришда муаммоларга дуч келмоқда. Аввалроқ “Ўзкомназорат” уларни огоҳлантирган эди. 16 апрелдан “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги қонунга янги қўшилган 27-1 модда кучга кирган. Бу моддага кўра, Ўзбекистон фуқароларининг шахсига доир маълумотлар жисман Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган серверларда сақланиши талаб қилинмоқда.
Маълум қилинишича, Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси (“Ўзкомназорат”) матбуот котиби TikTok ижтимоий тармоғида “нимадир бўлаётгани”ни рад этмаган ва бир неча соатларда бу ҳақда расмий маълумот берилишини билдирган.