Ўзбекистонда вакцинациянинг салбий оқибатларидан ҳимояланишга қаратилган суғурта хизмати мавжудлиги маълум қилинди

Ўзбекистонда вакцинациянинг салбий оқибатларидан ҳимояланишга қаратилган суғурта хизмати мавжудлиги маълум қилинди

Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда «Ўзагросуғурта»АЖ компанияси ахборот хизмати раҳбари Шуҳрат Қобилов маълум қилди.

Қайд этилишича, “UZINSURANCE” компанияси томонидан бозорда биринчилардан бўлиб, вакцина қабул қилган шахснинг меҳнат қобилиятини йўқотиши ёки вафот этиш ҳолатларидан суғурта қилиш маҳсулоти ишлаб чиқилган.

Суғурта полисининг қиймати 5 ва 10 минг сўм бўлиб, бунда суғурта жавобгарлиги 25 ва 50 млн сўмни ташкил этади.

Суғурта шартномасини расмийлаштириш учун шахсни тасдиқловчи ҳужжат, вакцина олиш жараёни билан боғлиқ маълумотлар талаб этилади.