Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдурайим Абдуваҳобов оламдан ўтди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдурайим Абдуваҳобов оламдан ўтди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, «Дўстлик» ордени соҳиби Абдурайим Абдуваҳобов бугун, 57 ёшида оламдан ўтди. Ижодкор “Шум бола” ва “Суюнчи” фильмларидаги унутилмас роллари билан халқ орасида машҳур бўлган.

Ўзбек Миллий академик драма театрининг актёри Абдурайим Абдуваҳобов 1963 йил 8 августда Тошкент шаҳрида туғилган.

Абдурайим Абдуваҳобов ижодий фаолияти давомида «Шум бола», «Суюнчи», «Муҳаббат синовлари», «Назира», «Шайтанат» телесериали ҳамда Ўзбек Миллий Академик драма театрида саҳналаштирилган қатор спектаклларда рол ижро этган.

Абдураим Абдуваҳобовнинг дафн маросими сешанба куни бўлиб ўтади.