Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист 100 ёшида вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист 100 ёшида вафот этди

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, журналист Фарида Усмонова вафот этди. Бу ҳақда Ёзувчилар уюшмаси ахборот хизмати хабар қилди.

Маълумот учун, Фарида Усмонова 1921 йил 23 январда Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида туғилган. 1957 йилда Тошкент давлат педагогика институтини тамомлаган.

Таниқли журналист Фарида Усмонова узоқ йиллар давомида ўзбек матбуотида меҳнат қилган. Унинг «Баҳор маликаси», «Инсон қадри», «Меҳри дарёлар» сингари рисолалари эълон қилинган. Адибанинг «Дил фарёди» романи, «Қиз келин» қиссаси чоп этилган. «Синов», «Она бағри» драмалари саҳналаштирилган.

Фарида Усмонова 2021 йилнинг 23 январь куни 100 ёшни қаршилаганди. У кеча — 25 июнь куни Президент фармони билан «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотланган эди.