2020 йили Ўзбекистонда Перм давлат фармацевтика академияси филиали очилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденев матбуот анжуманида эълон қилди.
Элчининг айтишича, келгуси йили Ўзбекистонда Россиянинг яна 3 та олий таълим муассасаси филиали очилиши режалаштирилган. Улар орасида Астрахан давлат техника университети ва Санкт-Петербург тоғ университети ҳам бор.
Бундан ташқари, Бауман номидаги Москва давлат техника университети, Москва архитектура университети ва Пушкин номидаги рус тили институти филиаллари ҳам очилиши мумкин.