Ўзбекистонда яна 42 кишидан коронавирус аниқланди

Ўзбекистонда яна 42 кишидан коронавирус аниқланди

 2020 йил 23 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3078 (+42) нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг барчаси чет элдан келган фуқароларда аниқланган.

Жумладан, 38 нафар Санкт-Петербургдан чартер рейс билан, 2 нафар  Тожикистондан келган ва карантин марказига жойлаштирилган фуқароларда ҳамда 2 нафар Қозоғистон орқали юртимизга кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида инфекция қайд этилди.

Айни пайтда юртимизда 2492 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайди. Ҳозирда мамлакатимизда 573 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 4 нафарининг аҳволи оғир.