​​Ўзбекистонда янги кўринишдаги 50 минг ва 100 минг сўмлик банкноталар муомалага чиқарилди

​​Ўзбекистонда янги кўринишдаги 50 минг ва 100 минг сўмлик банкноталар муомалага чиқарилди

Ўзбекистонда 27 декабрдан бошлаб янги 50 минг ва 100 минг сўмлик купюралар муомалага чиқарилди.

Декабрь бошида Ўзбекистонда янги кўринишдаги 50 минг ва 100 минг сўмлик банкноталар чиқарилиши тўғрисида хабар берилганди. 16 декабрь куни Марказий банк янги кўринишдаги номинал қиймати 50 минг сўм ва 100 минг сўм бўлган банкноталар дизайнини эълон қилди. Ўшанда янги банкнотлар 22 декабрдан муомалага чиқиши маълум қилинганди.

Бироқ 17 декабрь куни ижтимоий тармоқларда янги 50 минг сўмлик банкнота дизайнида хатоликка йўл қўйилгани тўғрисида хабарлар тарқалди ва Марказий банк хатоликка йўл қўйилганини тан олди. Яъни банкнот намунасининг олд томонида «Ал-Ҳаким ат-Термизий» мақбараси тасвири туширилган, аммо мақбара номи «Абу Исо ат-Термизий» деб ёзилган эди.

Маълумот учун, ҳозирги вақтда ўзбек сўмининг энг катта қийматли купюраси 100 000 сўм ҳисобланади. Мазкур купюра 2019 йил 25 февралдан муомалага чиқарилган