Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Ўзбекистонда янги кредит олишга кимларнинг эҳтиёжи юқорилиги маълум қилинди
2.08.2022 08:33,  
130

Марказий банк 3 мингдан кўпроқ респондентлари ўртасида ўтказган «Истеъмол кайфияти шарҳи» бўйича маълумотларини эълон қилди.

Мазкур сўровнома жорий йил июль ойида турли соҳа вакилларининг 2022 йилнинг II чораги якунлари бўйича истеъмол кайфиятини ўрганиш бўйича ўтказилган ва бунда сўровда иштирок этган респондентларнинг даромадлари ва истеъмол харажатлари таркиби, пул-маблағларини жамғаришга бўлган мойиллиги ҳамда келгусидаги сарф-харажатлари ўрганилган.

Марказий банк, жумладан, респондентлари орасида кредитга бўлган эҳтиёжлари хусусида ҳам сўровнома ўтказган. Унга кўра, респондентларнинг янги кредитга бўлган талаби аввалги икки чоракка нисбатан жорий йилнинг иккинчи чорагида бироз ўсиш трендига ўтган.

Қайд этилишича, ушбу ўсиш I чоракда асосан кредитга талаб истеъмол учун юзага келган бўлса, II чоракда юқори даромадли қатламнинг асосан тадбиркорлик учун кредитга талабида намоён бўлди.

«Кредит субиндекси 2022 йилнинг I чорагига нисбатан 0,1 бандга кўпайиб, 8,7 ташкил этди. Ушбу жараён кўпроқ мавсумга хос бўлган иқтисодий фаоллик, шунингдек, тўй ва маросимлар ҳамда саёҳатга борувчилар сонининг ортиши билан изоҳланиши мумкин», – дейилади МБ шарҳида.

Шунингдек, сўровда қатнашган жами респондентларнинг 66 фоизи келгуси ойларда янги кредит олишга эҳтиёжлари мавжудлигини билдиришган (I чоракда 65 фоизга тенг).

2022 йилнинг I чораги натижаларига кўра, келгусида кредит олишни режалаштирганлар асосан, 2-3 млн.сўм ва 3-5 млн.сўм атрофида даромад олувчилар орасида кузатилган бўлса, II чоракда кредит олишга бўлган иштиёқнинг ортиши кўпроқ юқори даромад (5 млн. сўмдан 10 млн. сўмгача) вакиллари синфида кузатилган.

2022 йилнинг II чорагида жисмоний шахсларга ажратилган кредитлар миқдори ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 42 фоизга (ипотека 85 фоизга, автокредит 10 фоизга ва микроқарзлар 44 фоизга ўсган) ошган.

Иштирокчиларнинг 40 фоизга яқини эса келгусида кредит олишга талабнинг ортишини асосан, уй-жой, таълим, даволаниш, автомобиль, тўй маросими ҳамда мебел ва маиший техника харидлари билан боғлашган.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан