Ўзбекистонда январь–июнь ойларида энг кўп никоҳ қайси ҳудудда қайд этилгани маълум қилинди

Ўзбекистонда январь–июнь ойларида энг кўп никоҳ қайси ҳудудда қайд этилгани маълум қилинди

Ўзбекистонда 6 ой давомида энг кўп никоҳ Самарқанд вилоятида қайд этилган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь–июнь ойларида республика бўйича 118 988 та никоҳ ҳолатлари қайд этилган. Бу 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 43413 тага кўп.

Ҳудудлар кесимида тузилган никоҳлар сони:

Қорақалпоғистон – 7 841 та
Андижон – 9 534 та
Бухоро – 7 531 та
Жиззах – 4 649 та
Қашқадарё – 10 175 та
Навоий – 3 572 та
Наманган – 8 549 та
Самарқанд – 13 316 та
Сурхондарё – 9 848 та
Сирдарё – 3 041 та
Тошкент – 10 928 та
Фарғона – 12 199 та
Хоразм – 7 714 та
Тошкент шаҳар – 10 091 та

Шунингдек, Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг июнь ойида республика бўйича 22 153 та никоҳ ҳолатлари қайд этилган. Июнь ойида қайд этилган никоҳлар сони бўйича ҳам Самарқанд олдинда.

Ҳудудлар кесимида июнь ойида қайд этилган никоҳлар сони:

Қорақалпоғистон – 1 225 та
Андижон – 1 823 та
Бухоро – 1 382 та
Жиззах – 874 та
Қашқадарё – 1 895 та
Навоий – 809 та
Наманган – 1 614 та
Самарқанд – 2 787 та
Сурхондарё – 1 891 та
Сирдарё – 585 та
Тошкент – 2 021 та
Фарғона – 2 397 та
Хоразм – 883 та
Тошкент шаҳри – 1 966 та