Йил бошидан буён мамлакатга трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми 5,7 миллиард долларни ташкил этди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, трансфертлар ҳажми 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 34,2 фоизга (4,3 миллиард доллар) ва 2019 йилнинг мос даврига (4,5 миллиард доллар) нисбатан 29 фоизга ошган.