Ўзбекистонда ёмғир ва қор ёғиши мумкин.

Ўзбекистонда ёмғир ва қор ёғиши мумкин.

18-21 февралда Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи орқали Кавказ ҳудудлари устида шаклланган нам ва деярли салқин ҳаво массалари кириб келади. Бу ҳақда “Ўзгидромет” хизмати маълум қилди.

Айтилишича, 18-19 февралда республикада шамол 17-22 м/с гача кучаяди, баъзи жойларда 25-30 м/с гача кучайиши мумкин.

19 февралда баъзи жойларда ёмғир ёғади, шимолда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.
20-21 февралда республикада ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин.

Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди.
20-21 февралда ҳаво ҳарорати кундуз кунлари 8-13 даража илиққача, кечалари 2-7 даража илиққача пасаяди.