Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Ўзбекистондаги банклар фаоллик индекси янгиланди. «Капиталбанк» биринчи ўринни сақлаб қолди
5.07.2022 10:45,  
52

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Ўзбекистоннинг 31 та тижорат банки учун «Банк фаоллик индекси»ни янгилади.

Қайд этилишича, 2022 йил 1 июнь ҳолатига кўра:

  • республика банк тизими активлари 493,7 трлн сўмни (2021 йил 1 июнь ҳолатига нисбатан ўсиш 25%);
  • мажбуриятлар — 420,2 трлн сўмни (ўсиш 26%);
  • кредитлар — 345,2 трлн сўмни (ўсиш 15,9%);
  • депозитлар -173,9 трлн сўмни (ўсиш 37,8%) ташкил этди.

Марказ тадқиқотида банклар икки гуруҳга бўлинган — катта ва кичик. Рейтинг ушбу гуруҳларнинг ҳар бири учун алоҳида-алоҳида тузилган. Шу билан бирга, кичик банклар гуруҳига фақат Тошкент шаҳрида (ёки фақат битта вилоятда) фаолият юритувчи банклар киради.

17 та йирик банклар учун тузилган рейтингда «Капитал банк» юқори ўринни эгаллаб, пешқадамликни давом эттирмоқда.

«Траст банк» рейтингнинг иккинчи поғонасини эгаллаб, ўзининг етакчи ўрнини сақлаб қолди. «Ҳамкор банк» эса 1 поғонага кўтарилиб, кучли учликни ёпди. «Ипотека банк» умумий рейтингда 3-ўриндан 5-ўринга тушди. Банкнинг молиявий воситачилик бўйича рейтинги муддатли депозитларнинг кредитларига нисбатини янада ошириш, бошқа банклар ва молия институтларидан олинган маблағлар ҳамда Молия вазирлиги олдидаги мажбуриятлари бўйича кўрсаткичларини яхшилаш лозимлигини кўрсатмоқда.

«Миллий банк» умумий рейтингда 4 поғонага (12 ўрин) юқорилади. Банкнинг бошқарув самарадорлиги ва ликвидлилик бўйича ижобий натижалар қайд кузатилди. «Микрокредитбанк» умумий рейтингда 2 поғонага кўтарилиб, 10-ўринни эгаллади. Бунга банкнинг молиявий воситачилик (10-ўрин) ва активлар сифати (11-ўрин) кўрсаткичлари бўйича сезиларли ижобий ўзгаришлар сабаб бўлди.

«Ўзсаноатқурилишбанк» умумий рейтингда 4 поғона йўқотиб, 10-ўриндан 14-ўринга тушиб кетди. Бунга сабаб банкнинг активлари сифати, бошқарув самарадорлиги ва ликвидлилик кўрсаткичларидаги ўзгаришлар сабаб бўлган. Хусусан, муаммоли кредитлар ҳажми ошди ва юқори ликвидли активлари жами активларига нисбати камайди.

Ўзбекистондаги 14 та кичик банклар орасида «Универсалбанк» иккинчи чоракда энг фаол бўлди ва бу ўз мавқейини бирданига 3 баллга яхшилади. Шу билан бирга, «Давр банк» ўзининг етакчи позицияларини сақлаб қолган ҳолда кичик банклар категориясида рейтингнинг етакчиси бўлиб қолмоқда.

«ТБC банк» умумий рейтингда уч поғона йўқотди ва рейтингнинг олтинчи поғонасидан тўққизинчи поғонасига тушиб кетди.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан