Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистондаги барча шаҳарларнинг бош режалари узоғи 4 йил ичида тасдиқланади
28.11.2020 08:20,  
268

Шаҳарларнинг ўзига хос муҳити ва архитектурасидан келиб чиқиб, «дизайн-код» ишлаб чиқилади.

Президент фармони билан, Ўзбекистон Республикаси қурилиш тармоғини модернизация қилиш, жадал ва инновацион ривожлантиришнинг 2021–2025 йилларга мўлжалланган стратегияси тасдиқланди.

Стратегияга асосан, 2025 йилга бориб Ўзбекистон шаҳарларининг барчасини ва шаҳар посёлкаларининг 25 фоизини бош режалар билан қамраб олиш белгиланди.

Бош режаларни тасдиқлашда жамоатчилик фикри инобатга олиниши белгилаб қўйилди.

2022 йил 1 июлгача шаҳар муҳити элементларининг мақсади, анъанавий архитектура ва маданияти, шунингдек, жойнинг табиий-иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда ҳудудий «дизайн-код» ишлаб чиқилиб, жорий этилади.

Стратегиянинг 2025 йилгача бўлган мақсадли кўрсаткичларига қуйидагилар ҳам киради:

  • Ўзбекистоннинг геологик, табиий-иқлим, сейсмологик ва бошқа хусусиятларини инобатга олган ҳолда, 2025 йилга бориб, миллий шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини камида 50 фоиз даражасида халқаро норматив ва стандартлар билан уйғунлаштиришга эришиш;
  • лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишнинг «ҳажм» услубини жорий этиш улушини республикадаги қурилиш объектлари умумий сонининг 50 фоизигача етказиш;
  • «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими доирасида қўшимча 4та электрон платформа яратилишини, уларнинг идоралараро ахборот тизимлари ва маълумотлар базалари билан интеграция қилинишини таъминлаш;
  • «Бизнес юритиш» халқаро индексида (Doing Business Index) «қурилишга рухсатномалар олиш» (Dealing with Construction Permits) йўналиши бўйича Ўзбекистон Республикасининг позициясини жорий 61,7 баллдан 78,2 баллгача яхшилаш;
  • Архитектура ва қурилиш соҳасидаги олий таълим муассасаларидан бирининг халқаро тан олинган ташкилотлар рейтингларидаги Осиё мамлакатларининг энг яхши ОТМлари рўйхатига (ТОП–1000) кириши.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан