Ўзбекистондаги биржа савдоларида бензин нархи яна тушди

Ўзбекистондаги биржа савдоларида бензин нархи яна тушди

Ўзбекистон Товар-хом ашё биржасида бензин нархи 17 ноябрь куни тушишни бошлагани ҳақида хабар берилган эди. Монополияга қарши курашиш қўмитасининг маълум қилишича, ушбу тенденция 18 ноябрь кунги савдоларда ҳам давом этган.

Маълум қилинишича, 2021 йилнинг 18 ноябрь куни биржа савдоларига жами 4438,9 тонна Аи-80 маркали бензин қўйилган бўлса шундан 3339,7 тоннаси ёки 75 фоизи сотилган.

Кўрилган амалий тадбирлар натижасида 15 ноябрга нисбатан 17 ноябрь куни Аи-80 маркали автомобиль бензинининг ўртача сотилиш нархлари 1 тоннаси 10 миллион 129 минг сўмдан 9 миллион 365 минг 500 сўмгача, 18 ноябрь куни эса 9 миллион 180 минг 500 сўмга пасайиб 9 фоизга арзонлашган.

Ишлаб чиқарувчилар кесимида ушбу кўрсаткич қуйидагиларни ташкил этди:

  • Фарғона НҚИЗ – 17 фоиз;
  • «Саноат энергетика гуруҳи» МЧЖ ҚК – 16 фоиз;
  • Бухоро НҚИЗ (маҳаллий хом ашёдан ишлаб чиқарилган) – 8 фоиз;
  • Бухоро НҚИЗ (импорт хом ашёдан ишлаб чиқарилган) – 0,2 фоиз;

Биржа савдолари орқали бензин сотиб олувчи кунлик харидорлар сони 3,7 баробарга ошди (32 тадан 119 тага).