Ўзбекистондаги боғчаларда қатор карантин чекловлари ўрнатилди

Ўзбекистондаги боғчаларда қатор карантин чекловлари ўрнатилди

 Давлат мактабгача таълим ташкилотларида байрам тадбирлари ўтказилиши вақтинчалик чекланади. 

Ота-оналар ва ташқаридан меҳмонлар киришига йўл қўйилмайди (зарур вазиятларда сўнгги уч кунлик ПЗР тести ва эмланганлиги ҳақида сертификати бўлиши лозим).

Йиғилишлар ўтказилиши чекланади, зарур ҳолларда йиғилишларни видео-конференц-алоқа режимида ўтказиш чоралари кўрилади.

Мазкур чекловларнинг бузилишига йўл қўйилган тақдирда тегишли тартибда жавобгарлик чоралари (ҳайфсан, жарима ва б.қ.) қўлланилади.