"Ўзбекистондаги чанг бўронлар кенг кўламли қурилишлар билан боғлиқ эмас" – Экология қўмитаси

Ўзбекистонда кузатилаётган чанг, қумли бўрон ва атмосфера муҳофазаси масаласида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси бошқарма бошлиғи Азиз Калимбетов изоҳ берди.

"Ўзбекистонда 150 йил давомида биринчи марта кузатилган чанг, қумли бўронни даставвал кўпчилик қурилиш майдонлари сабабли деб ўйлашди. Бу чўлдаги қумларнинг шамол орқали кириб келиши ҳисобланади. Ўзбекистонда кузатилган чанг, қумли бўрон қурилишлар билан боғлиқ эмас. Бундай чанг бўрон бўлиши учун Тошкент шаҳрининг барча жойлари қурилиш майдонига айланиб кетган бўлиши керак эди", - деди Азиз Калимбетов.

Дов-дарахтлар Ўзбекистон бўйича 8%ни ташкил этади. Жаҳон стандартига кўра эса кўкаламзорлаштирилган майдонлар 30% даражада бўлиши лозим.

2021/2023 йилларда чанг ва газ ускуналарини янгилаш бўйича дастур ишлаб чиқилган ва ишлар бошланган.

Ҳозирда 6,5 мингга яқин чанг ва газ ускунларининг 60 фоиздан ортиғи яроқсиз, сўнгги 10 йилда модернизация қилинмаган, дея қўшўимча қилди Калимбетов.