Ўзбекистондаги энг узун шаршара қайси? (фото)

Ўзбекистондаги энг узун шаршара қайси? (фото)

Ҳисор давлат қўриқхона ҳудудида шаршаралар кўп. Улардан энг йириги Сувтушар шаршарасидир. У мамлакатимиздаги энг узун шаршара ҳисобланади. 

Айниқса, кўкламда ва ёз бошларида Ҳисор тоғ тизмасининг 4000 метр баландлигидаги Осмонталаш қорли қояларидан сониясига 5-6 куб метр сув отилиб тушади. Айни шу мафтункор манзарани сўз билан таърифлаш эса мушкул: уни фақат кўриш керак, завқланиш керак.

ЎзА мухбири Жамшид Норқобилов ана шу шаршарадан фотолавҳа тайёрлади.