Ўзбекистондаги мобил алоқа абонентлари сони қанчага етгани очиқланди

Ўзбекистондаги мобил алоқа абонентлари сони қанчага етгани очиқланди

Ўзбекистондаги мобил алоқа абонентлари 1 июль ҳолатига кўра, 27,5 миллионга етди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, 2021 йилнинг июль ойига қадар мобил алоқа тизимига уланган абонентлар сони 27,5 миллионтани ташкил этган. Шунингдек, кўрсаткич 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 14,3 фоизга ошгани айтилган.

Шу жумладан, аҳолида 24 миллион 868,1 мингта абонентни ташкил этиб, 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 8,8 фоизга ошган. Мамлакат аҳолисининг мобил алоқа билан таъминлангани ҳар 100 киши ҳисобига 72 бирликка етган.