Ўзбекистондаги ОТМларда тютор лавозими жорий этилди

Ўзбекистондаги ОТМларда тютор лавозими жорий этилди

Ҳукуматнинг тегишли қарори билан 2021 йил 1 сентябрдан талабалар билан ишлаш бўйича гуруҳ мураббийи институти бекор қилинди. 

Унинг ўрнига 1−3-курс талабалари учун муаммоларни бартараф этишда яқиндан ёрдам кўрсатувчи тюторларни бириктириш амалиёти йўлга қўйилди. 

Тюторлар ойлик маоши “Ўқитувчи-стажёр” базавий лавозим маошига тенглаштирилади

Тюторлар талабаларнинг маънавий ва ижтимоий ҳолатини доимий равишда таҳлил қилиб боради ва уларга мавжуд муаммоларни бартараф этишда яқиндан ёрдам беради.