Ўзбекистондаги тижорат банкларида доллар курси яна тушди

Ўзбекистондаги тижорат банкларида доллар курси яна тушди

Ўзбекистондаги бир нечта тижорат банкларида 4 июнь куни доллар валютасининг сўмга нисбатан курси пасайди, деб хабар бермоқда Spot.

Аксарият банклар 1 АҚШ долларини 10 510 сўмга сотиб олишни, 10 590 сўмга сотишни таклиф қилмоқда. Май ойида тижорат банкларида доллар курси 10 650 сўмга қадар кўтарилганди.

Марказий банк бўйича долларнинг расмий курси 4 июнь ҳолатига кўра 10 539,20 сўмни ташкил қилмоқда.