Ўзбекистондаги хусусий клиникаларга коронавирус беморларини даволашга рухсат берилди

Ўзбекистондаги хусусий клиникаларга коронавирус беморларини даволашга рухсат берилди

Ўзбекистондаги нодавлат тиббиёт муассасаларига коронавирус беморларини даволашга рухсат берилди. Бу ҳақда бош вазир Абдулла Арипов раислигида ўтган йиғилишда маълум бўлди, дея хабар берди Koronavirus Info Telegram канали.

Йиғилишда таъкидланишича, хусусий ва нодавлат клиникаларга COVID-19 беморларини даволашга рухсат берилди. 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда ҳокимликларга хусусий ва нодавлат клиникаларнинг фаолиятини ташкиллаштириш учун барча керакли ёрдамларни кўрсатиш топшириғи берилди.

Бундан ташқари, йиғилишда оғир пневмония ва бошқа ўпка касалликлари асоратлари бошланган коронавирус беморларини даволашда қўлланиладиган импорт қилинадиган кислород концентратлари божхона божидан озод этиш бўйича қарор қабул қилинди.