Ўзбекистондан Ақтауга мунтазам парвозлар бекор қилинди

Ўзбекистондан Ақтауга мунтазам парвозлар бекор қилинди

Ақтау халқаро аэропорти халқаро парвозларни қабул қилишни ва амалга оширишни ёпганлиги муносабати билан 2021 йил 5 январь куни амалга оширилиши режалаштирилган HY-9725/9726 Урганч—Ақтау—Урганч йўналиши бўйича мунтазам қатновлар бекор қилинди. Бу ҳақда Uzbekistan Airways матбуот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, ушбу йўналиш бўйича парвозларни амалга ошириш кунлари ҳақидаги қўшимча маълумот кейинроқ тақдим этилади.

«Йўловчилар 5 январь кунига Ақтауга бекор бўлган парвозлар авиачипталарининг тўлиқ қийматини чипта сотиб олинган жойда қайтариб олиш ёки бошқа санага бепул қайта бронлаш ҳуқуқига эгадирлар», — дейилади хабарда.